Феллайни: "Франция терма жамоаси ўзининг бир имкониятидан фойдаланиб қолди"

Aslanov Jasurbek
11 июл 2018
Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни ЖЧ-2018 1/2 финалида Франциядан учралган мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди.

"Бу тактик жанг эди. Шунга ўхшаш ўйинларда стандартлар жуда хавфли бўлади. Сен гол уриш учун кўп имкониятга эга бўлмайсан. Франция ўзининг биргини вазиятидан фойдаланди. Улар стандартларда ўта хавфли.

Тўпга эгалик қилиш бўйича рақибдан устун эдик, уни сақладик, вазият яратдик. Аммо мағлубиятга учрадик. Бу аламли, аммо футбол шундай. Бельгия терма жамоасининг ёшлари кучли. Шу рухда давом этишимиз керак" - дейди Феллайни.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com