Феллайни бутса ишлаб чиқарувчи компанияни судга берди

Aslanov Jasurbek
6 ноя 2017
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни футбол формалари ва оёқ кийими ишлаб чиқарувчи New Balance компаниясини судга берди.

Маълум бўлишича, бельгиялик фойдаланадиган бутсаларнинг сифати паст ва жуда ноқулай экан. 29 ёшли футболчи компаниядан 2,1 млн. фунт миқдорида товон пули талаб қилмоқда.

Феллайни адвокатларининг сўзларига кўра, бутсалар жуда ноқулай, ҳаракатланишга ҳалақит қилади ва футболдан роҳат олиш имконини бермайди. New Balance ҳам жим турмади ва Феллайнининг олдинроқ бутсаларни "идеал" деб мақтаган ва яна 12та жуфт сўраган ҳужжатларини судга топширди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun