

"Матрасчилар" бош мураббийнинг отаси Карлос Симеоне март ойи охирларида вафот этганди.
"Ғалабани Симеонега бағишлаймиз. У ҳаётидаги энг оғир дамни ўтказди, бу ғалаба уники. Муваффақиятли ўйинлар ўтказиш учун жамоа таркибида яхши футболчилар жуда кўп. Биз кучли бўлиб боряпмиз.
Мен эса ўзимни нафақат жисмонан, балки, рухий томондан ҳам ишончли ҳис қиляпман", - деди ҳужумчи.
Ушбу мавсумда Феликс ЛаЛиганинг 22 ўйинида қатнашиб, 8 гол ва 4 ассист қайд этди.



