

Аввалроқ «Ювентус» футболчи билан ёзда хайрлашишини маълум қилганди. Ҳозирда Милан клуби вазиятни диққат билан кузатиб, масалага қандай ёндашишни ўйламоқда. «Интер» аллақачон италиялик вингернинг атрофидагилар билан гаплашган.
Аввалроқ, Федерико Кьезага «Челси» ва «Тоттенхэм» қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.



