UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  10 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  14 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0

Файзулла Қамбаров: “Бухорода ўйин осон бўлмайди” Янгиликлар

Файзулла Қамбаров: “Бухорода ўйин осон бўлмайди”

Олий лига йигирма иккинчи туридан жой олган “Бухоро” — “Қизилқум” учрашувига қизиқиш жуда юқори.

Учрашув олдидан навоийликлар ҳимоячиси Файзулла Қамбаровнинг фикри билан қизиқдик.

— Бухородаги баҳс ҳар икки жамоа учун ҳам осон бўлмайди, — дейди Файзулла Қамбаров. — Охирги турда ўз майдонимизда қимматли очколарни қўлдан чиқаргандик. Энди қолган ўйинларда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Бугунги учрашувни кўплаб ҳамшаҳарларимиз ҳам стадиондан кузатиб боришидан хабаримиз бор. Шу учун фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Қолаверса, биринчи даврада ўз майдонимизда “Бухоро” жамоасига имкониятни бой бериб қўйгандик. Ушбу мағлубият аламини олишга уринамиз, албатта.

Футбол клубимиз раҳбарияти ҳам, минглаб мухлисларимиз ҳам бизга катта умид ва ишонч билан қарашяпти. Жамоадошларим буни яхши ҳис этиб туришибди. Муҳими, жамоамизда кайфият аъло даражада, мухлисларга чиройли футбол тақдим этишга шаймиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика