Фатих Терим: "Реал" билан ўйин биз учун кубок финалига тенг"

"Галатасарай" бош мураббийи Фатих Терим Чемпионлар лигасида "Реал" билан ўйиндан нималар кутаётганини айтиб ўтди.

"Бу биз учун кубок финалига тенг ўйин. Йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ, охиригача курашишимиз керак. Жадвалга қараб таҳлил қилиб кўрсак, мағлубият бизга бошқа мусобақага (Европа лигаси) қандай илиниб қолишимиз ҳақида ўйлантиришга мажбур қилади", – дейди Терим.

Бугун тунгги 01:00да мазкур баҳс бошланади. 


Манба: uefa.com