

Унинг фикрича, 19 ёшли футболчи "Гранада"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бироқ, Фати "Реал"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.
"Биз Ансуни яхши кўрамиз. У энди қайтмоқда ва бу биз учун яхши хабар. У жуда яхши ишламоқда.
Таваккал қилмоқчи эмасмиз, чунки уни мавсум охиригача сафдан чиқариш хавфи бор.
Шунинг учун, унинг тўлиқ тайёр бўлишини бироз кутамиз. Гап унинг жисмоний ҳолати ҳақида кетмоқда", - деди Хави.
Баъзи манбаларда у "Реал"га қарши ўйнаши мумкинлиги қайд этилган. Эслатиб ўтамиз, "Гранада"га қарши ўйин бугун ўтказилади. "Реал"га қарши Испания Суперкубоги ярим финал учрашуви эса 12 январь кунига режалаштирилган.



