UZ

Сўнгги янгиликлар

02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  1 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  6 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"

Про лига 14-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Олимпик-MobiUz" баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Узоқ танаффусдан сўнг расмий ўйинда майдонга тушдик. Бу яхшими ёки ёмонми, билмаяпман. Ўйиндан-ўйинга муддат узоқ бўлиб кетяпти. Футболчиларни ўйин ритмида ушлаш бироз қийин бўляпти. "Локомотив"ни яхши ўрганиб чиққан эдик, тан оламан, муносиб жамоа. Таркибида яхши савиядаги футболчилари бор. Мураббийлар штаби ҳам таниш ва тажрибали. Жамоавий ўйини, маҳоратли футболчилари бор. Кучли рақибга муносиб қаршилик қила олдик. Ўйин бошланиши режамиз асосида кетаётганди, кейин стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Муаммолар юзага кела бошлади. Умуман олганда, йигитларга раҳмат — курашишди, вазиятлар яратишди", — дейди Фарҳод Нишонов.

— Ўйин дурангга мос бўлдими?
— Ғалаба қозонишни режа қилган эдик, чунки иккинчи бўлимда устунлик қилдик. Биз тажрибали ва маҳоратли футболчиларга муҳтожмиз. Агар вазиятлардан фойдаланганимизда, ғалаба қозонар эдик.

— Бу мавсум "Олимпик-MobiUz" чемпион сифатида Суперлигага йўл олмаса, буни муваффақиятсизлик сифатида ҳисоблайсизми?
— Агар Суперлигага йўл ололмасак, бу ёшдан сўнг бундай йигитларни йиға олмаймиз. Элитага чиқсакгина кучли таркибни сақлаб қолишимиз мумкин. Суперлигага йўлланма ололмасак, таркибни сақлаб қола олмаймиз. Суперлигага чиқишимиз керак, биз ҳаракат қиламиз.

— Турнир жадвали тиғиз кўринишда. "Арал" пешқадам бўлиб олди. Жадвал ҳақидаги фикрингиз қандай?
— Учта жамоа бир-бирига яқин. Бу кураш охиригача давом этади. "Арал"нинг ҳам ўзига яраша ўйин услуби бор, уларнинг майдонида ўйнаш жуда қийин. Биз охиригача курашамиз.

— Қизил карточкалар ҳақида...
— Буни кўриб чиқиб таҳлил қилиш керак. Ўйлашимча, қизил карточкалар тўғри қарор бўлди. "Локомотив" футболчиси агрессивроқ ҳаракат қилди.

— Про лигага ВАР керакми?
— Албатта, керак. Кўряпсизки, баҳсли вазиятлар кўп бўлмоқда. ВАР қўлланилса, тўғрироқ бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика