UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  0 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  1 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  0 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:03ОКМК "Бухоро"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  1 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  7 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  10 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  7 10:38Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"  2 10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  1 09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  1

Фарҳод Нишонов Непалга қарши 6:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Асосий ўйинлар ҳали олдинда" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов Непалга қарши 6:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Асосий ўйинлар ҳали олдинда"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов кечаги Непалга қарши кечган баҳсдан сўнг (6:0) ўз фикрларини билдирди.

"Непалга қарши ўйин яхши ўтди. Режаларимизни барчаси амалга ошди. Биринчи ўйин билан таққослаганда деярли бутун таркибни алмаштирдик, чунки ҳар икки кунда майдонга тушяпмиз. Иккита ўйинда икки хил таркиб билан ҳаракат қилдик ва бу ўйин сифатига таъсир қилгани йўқ. Камбоджа билан ҳам, Непал билан ҳам майдонга тушган футболчилар ўзларининг энг яхши сифатларини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Бизнинг йигитлар Непал футболчиларидан ақллироқ, техник жиҳатдан кучлироқ ва тезроқ экани кўриниб турди.

Олдинда асосий ўйинлар кутиб турибди. Мезбон Хитой Тайпеи, кейин Баҳрайн билан баҳсларга тайёргарликни бошлаб юбордик. Бўшашишга ҳаққимиз йўқ", - деди Фарҳод Нишонов championat.asia сайтига.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси навбатдаги баҳсни 27 сентябрь куни Хитой Тайпеига қарши ўтказади. Ўзбекистон иккита ўйинда 6 очко тўплаб гуруҳда якка пешқадам бўлиб турибди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика