Фарҳод Нишонов 0:6 ҳақида: "Бугун бизда ҳеч нарса ўхшамади"
03 апр 2024 21:46
Янгиликлар
Фарҳод Нишонов 0:6 ҳақида: "Бугун бизда ҳеч нарса ўхшамади"
Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Арал" - "Олимпик MobiUz" (6:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Таъкидлаш жоиз, бугунги мағлубият мураббийлик фаолиятимдаги энг ёмон натижа. Бугун бизда ҳеч нарса ўхшамади. "Арал" жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман.
- Жамоа "Машъал" билан ўйинда яхши таасурот қолдирганди. Бугунги ўйин акси бўлди. Бунга қандай изох берасиз?
- Айтаяпману, бугун бизда ҳеч нарса ўхшамади. Ҳужумда, ҳимояда, яккакурашларда, умуман барчасида бой бердик. Футболчилар билан жиддий гаплашиб олиш зарур. Вазиятни таҳлил қилиб чиқамиз.
- "Олимпик MobiUz" жамоасининг мақсади қандай?
- Мақсадни улкан олганмиз. Терма жамоага муносиб номзодлар етказиб бериш, келгусида олимпия терма жамоамиз йиғинларида асосий ўзак футболчидарни етказиб бериш. Агар бугунги каби ўйнсак, натижа ҳеч қачон келмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар