

Мазкур семинарни ўтказишдан асосий мақсад техник ва фитнес-инструкторларни 2017 йилги мавсумга тайёрлашдан иборат бўлди. Семинар ҳам назарий, ҳам амалий машғулотларни ўз ичига олди. Беш кун давом этган ўқув-машғулотларида футбол қоидаларидани ўзгаришларнинг янги – 2017/18 йилги нашри муҳокама қилинди.

Олий даражадаги семинарда ФИФАнинг 52 нафар техник ҳамда 25 нафар фитнес-инструкторлари қатнашди. Ўқув-машғулотларда, шунингдек, ФИФА ҳакамлар қўмитаси раиси – италиялик собиқ ҳакам Пьерлуижи Коллина ва ФИФА ҳакамлар департаменти директори Массимо Бузака иштирок этди.



