Фарғонада "Нефтчи" U-21 ўйини ечиниш хонасидаги муаммо туфайли ўтказилмади, "Бунёдкор"га 3 очко берилди
16 май 2023 18:45
Янгиликлар
Фарғонада "Нефтчи" U-21 ўйини ечиниш хонасидаги муаммо туфайли ўтказилмади, "Бунёдкор"га 3 очко берилди
ПФЛнинг огоҳлантиришларига қарамай, "Нефтчи" футбол жамоаси Қиргулидаги стадиондаги ечиниш хоналарини талаб даражасига келтирмаган.
Гап ҳакамларнинг ечиниш хонаси ҳақида кетяпти. Бу ҳақда клуб бир неча ой аввал огоҳлантирилган. Ўйинга яқин ҳам масала ҳал қилиниши кераклиги ҳақида айтилган. Аммо клуб юклатилган вазифа бўйича иш қилмаган.
Шу кунгача "Истиқлол" стадионида ўйнаб келаётган жамоа у ерда спорт тадбири ўтказилаётгани учун учрашувни қабул қила олмасди.
ПФЛ инспектори ҳарчанд ҳаракат қилмасин, "Истиқлол" стадионида ўйинни ўтказишнинг иложи бўлмаган. Икки жамоа ҳам ўйинга шай бўлган.
U-21 Биринчилиги. "Нефтчи" – "Бунёдкор" учрашувида мезбон жамоага техник мағлубият ёзилди
Фикрлар