

Тунда "Ал Насср" "Жидда Клаб" жамоаси меҳмони бўлди ва йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсда Криштиану Роналду майдонга тушмади.
Саудия қироли кубоги. 1/16 финал
"Жидда Клаб" —" Ал Наccр" 0:4
Голлар: Ар Раҳи (8, автогол), Уэсли (61), Феликс (71), Симакан (89).
Шунингдек, "Ал Иттиҳод" "Ал Ваҳда"ни меҳмон қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида ҳам жамоа сардори Карим Бензема майдонга тушмаган.
"Ал Ваҳда" — "Ал Иттиҳод" 0:1
Гол: Аш Шаҳри (9, пеналти).



