

Ўқув курсида Фарғона вилоятидаги футбол мактабларида фаолият юритувчи жами 29 нафар болалар ва ўсмирлар мураббийлари иштирок этишади. Мазкур ўқув курслари болалар ва ўсмирлар мураббийлари учун бепул ўтказилаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.
ОФК инструктори Зойир Ҳасанов томонидан мураббийлар учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади.
Ўқув курслари 29 декабрь куни якунига етади. Мураббийлар олинган билимлар бўйича амалий ва назарий имтиҳонлар топширишади.
Бундай ўқув курсларини ташкил қилишдан асоси мақсад болалар ва ўсмирлар футболи бўйича иш олиб бораётган мураббийларнинг малакасини ошириш, уларнинг замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлишларини таъминлашдан иборат.



