UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27Ойига 3 000 000 сўмгача бўлган пул ўтказмалари учун TBC Bank’дан 0% лик комиссия  0 13:09Кўпчилик Ўзбекистон терма жамоасини европалик мураббий бошқаришини хоҳлаяпти (Сўровнома якунлари)  18 12:54Жоау Феликс Францияга қарши ўйинга тайёр  0 12:30Адама Траоре "Барселона"га қайтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди  3 12:07"Интер" "Барселона" футболчисига қизиқмоқда  3 12:00АГМКни собиқ ўйинчилари жазолаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:57"Тезкор студия". АГМК "Қизилқум"га таслим бўлди, бугун "Пахтакор" уйида, "Насаф" сафарда ўйнайди  9 11:37"Барселона" Роналду учун икки ўйинчисини таклиф қилди  58 11:16"Реал" "Рома" ҳимоячиси Ибанесга қизиқмоқда. Трансфер 25 млн еврога баҳоланмоқда  1 10:53"Милан" Дания терма жамоаси хавбеки Дамсгорга қизиқмоқда  2 10:36Olamsport: Ҳамюртимизнинг Мейвезер билан танишуви, дзюдочиларимиздан хушхабар ва бошқа хабарлар  0 10:26Евро-2020. Бугун тўртта ўйин бор  15 10:01"Тоттенхэм" Ааронсни 30 млн фунт эвазига харид қилиши мумкин. МЮ ва "Эвертон" ҳам ҳимоячи учун даъвогарлик қилмоқда  0 09:38"Барселона" Месси билан шартнома узайтирилганини пайшанба куни эълон қилмоқчи  34 09:17"Суперменнинг қайтиши". "Парма" Буффонни намойиш этди  3

Фақатгина Ди Маттео "Челси" билан ЕЧЛда ғолиб бўлган. Мураббийнинг кейинги тақдири нима бўлди? Янгиликлар

Фақатгина Ди Маттео "Челси" билан ЕЧЛда ғолиб бўлган. Мураббийнинг кейинги тақдири нима бўлди?

"Челси" 2011/12 йилги мавсумдан буён биринчи марта ЕЧЛ финалига чиқди. Ўшанда "аристократлар" Мюнхенда "Бавария"ни таслим қилишган.

Ўшанда ноёб ходиса юз берган: Айтарли ҳеч ким танимайдиган, Андре Виллаш-Боашга ёрдамчи бўлган, Роберто Ди Маттео бўш қолган бош мураббий курсисини эгаллади ва Европа Чемпионлар Лигаси бош совринига эга чиқди.

Беш йилдан буён мураббийликдан четда

Ҳали тажрибасиз бўлсада, бундай муваффақиятдан сўнг Ди Маттео дарҳол Роман Абрамовичдан "совға" олди – икки йиллик шартнома. Лекин эртак кейинги мавсумдаёқ якунланди. 2012 йил ноябрь оийда италиялик АПЛдаги омадсиз серия оқибатида вазифасидан озод этилди: саккиз ўйинда икки ғалаба. Етакчи – "Ман Сити"дан – жамоа бор йўғи 4 очкога ортда қолаётганди, аммо Абрамовичнинг сабр "косаси тўлди" ва Ди Маттеога ЕЧЛ 5-турида "Ювентус"га йирик 0:3 ҳисобида бой берилган учрашувдан кейин чиқиш эшиклари кўрсатилди. Ўшанда "Челси" ЕЧЛ тарихида плей-оффга чиқа олмаган биринчи амалдаги ғолиб бўлганди. 

Ди Маттео барча айбни ўзига олди ва диққат марказидан йўқолди.

Биринчи "пауза" икки йил давом этди. Кейин у "Шальке" ва "Астон Вилла"да ишлади

Мураббий деярли икки йилга футболни тарк этди. Кейинроқ маълум бўлдики, у "Челси"дан маош олишда давом этган (саккиз миллион фунт), сабаби мутахасисснинг хайдалиши шунчаки расмиятчилик учун эди. Миш-мишлар Ди Маттеони топ-лигаларнинг кучли клубларига жўнатарди, лекин 2014 йил ноябрида у "Шальке" бошқарувини қўлга олади. Бу "муносабатлар" бор йўғи 7 ой давом этди: Ди Маттео олтинчи ўринни эгаллади, клубни Чемпионлар Лигасига олиб чиқа олмади ва раҳбарият билан янги мавсумга тайёргарлик борасидаги фикрлар тўғри келмагани учун ишсиз қолди. 

2016 йил июнида италиялик "Астон Вилла" билан икки йиллик шартнома имзолади. Мавсумлар оралиғида клуб трансферларга 50 млн фунт сарфлади, лекин Чемпионшипдаги 11 ўйинда бор йўғи 1 марта ғалаба қозонди ва 19-ўринни эгаллаб турарди. Тайинланганидан 124 кун ўтиб Ди Маттеони вазифасидан озод этишди. 

Ўшанда қахрамонимиз "La Gazzetta dello Sport" мухбирига берган интервьюсида шундай деганди: "Мен кўп вақт давомида уйимдан узоқда бўлишга мажбурман. Ўйлашимча, оилам билан кўпроқ вақтимни ўтказишим зарур". 

Кейинроқ Ди Маттео кўпи билан икки мавсум дам олишни режалаштирганини маълум қилди. Бироқ амалда беш йил футболдан четда қолди.

2016 йил 3 октябрь – Ди Маттеонинг сўнгги иш куни. 

Мураббийни "Астон Вилла"дан хайдашгани қаттиқ хафа қилган. 2019 йилдаёқ қайтмоқчи эди, лекин оиласига боғланиб қолган

2019 йил сентябрь ойида Ди Маттео "The Athletic"га ҳаёти ҳақида интервью берди. Суҳбатнинг асосий қисмини эътиборингизга тақдим этамиз.

• Ди Маттео АҚШ ва Хитойдан тушган бир нечта молиявий жиҳатдан қулай таклифларни рад этган, шу билан бирга инглиз клубларини рад қилди, бунга "Астон Вилла" сабаб эди. "Ҳаммаси тугаганида жуда қаттиқ жахлда эдим", – дейди Ди Маттео. – Биз лойиҳани муҳокама қилганимизда, биринчи мавсум оғир бўлишини айтган ва ҳамманинг фикрлари тўғри келганди. Биз плей-оффга чиқишни ният қилган, ўз олдимизга мақсад сифатида белгилаб олгандик – ва биз буни уддасидан чиқардик, аммо клуб бошқача [мураббийни вазифасидан озод қилиш] қарор қабул қилди.

Биз 11 та учрашувда 7 бор дуранг ўйнадик, аммо ўтказиб юборилган голларнинг 5 тасини қўшиб берилган вақтда ёки ўйин сўнгида қўйиб юборгандик.



Якунда АПЛга қайтиш учун уларга қанча вақт керак бўлди? Уч мавсум. Бироз хафа бўлган бўлсамда, жамоа элитага қайтганидан хурсанд бўлдим". 

• Ди Маттео сўзларини такрорлаб оиласини соғинганини айтди. Шу билан бирга у Италиядаги отасининг саломатлиги билан муаммолари мавжудлигини ва уни қўллаб-қувватлашни истаганини айтди. 

Италиялик алоҳида таъкидларди – у қайта тирилди ва энди янада бахтлироқ. "Мен бугун бир неча йил олдингидан кўра, бахтлироқман. Вақтимни оилам даврасида ўтказганимдан жуда хурсандман. Бироқ энди янги саҳифа вақти. Ҳаётимда юз бераётган ва бўлиши мумкин бўлган ишлардан хаяжондаман.

Кейинги йил мен 50 ёшга кираман, бу катта рақам, аммо ғарбий мамлакатлардан эркак кишининг ўртача умри – 79 ёш. Мен ўзимни яхшироқ, ёшроқ хис қиляпман ва узоқ йиллар давомида мураббийлик қилмоқчиман. Балки мен янги жамоамни кейинги ҳафта ёки кейинги ойда танламасман, сабаби ҳеч қаерга шошилмаяпман. Бироқ мен яна мураббийликка қайтаман, фақатгина маъқул вариант бўлса етарли".

• Ди Маттео тан олади: фаолияти давомида у таъсирчан эканлигини сезган – ҳар қандай омадсизликларни оғир қабул қилади. Янги жамоаси у ишидан завқ олишни ва футболчиларга ҳам уни ўтказишни истайди. 

"Мен ҳужумкор мураббийман, – дейди Ди Маттео. – "МК Донс" ва "Вест Бромвич"ни эсланг: биз голлар уриш бўйича лигада иккинчи натижани кўрсатгандик. Мен учун футбол учрашувини ютишдан завқли иш йўқ. Менга бу ёқади. Бу менинг ҳаётим. Энди мени фаолиятимнинг янги саҳифаси кутмоқда".


*** 

Аммо ҳозирча ушбу саҳифа бошланганича йўқ. 2020 йил ноябрь ойида Ди Маттео Швейцария ОАВларидан бири "20 Minuten"га футболни соғинаётгани, лекин қайтиш учун қулай фурсат бўлмаганини айтди. Мутахассис шу йил ёзда, кичик фарзанди ота-онасидан алоҳида ҳаётга қадам қўйганида, муҳим қарор қабул қилишга ваъда берди. "Биз аёлим Зои билан зарур нарсаларни йиғиштириб, ҳеч қандай чекловлар, иккиланишларсиз қаерга кўчиб ўтишимизни танлашимиз мумкин бўлади. Кейин маъқул таклиф тушса, мен тайёрман".

Биз ҳам бунга тайёрмиз. Назаримизда, Роберто ҳали ҳам футбол оламини хайрон қолдиришга қодир. 


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +26   

Фикрлар

+7   
07 май 18:02:53
alwayswin
Бахрам Тажимуратов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
опангиз факат таржима килади, мколани рус ёки европа сайтлари ёзади
tarjimani ham aniq va saviyali qilishda ancha gap ko‘p.
+6   
07 май 16:50:50
shnzdmufc
Kimga qandayu, bilmadim,lekin mana shu Nozima opani barcha maqolalarida mantiq,tushuncha bor. Anavi X.Xoliqov,Faxri deganlari òrgansa bòlardi .
+1   
07 май 16:49:46
Sheikh of Bukhara
Давронов Темурбек фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Boldida eee namuncha Chelseani gapirdilaring!! MANCityni ham gapirilar tema topilar unga ham
Нима кераги бор барибир Челсини кучи Хозирги Ситига йетмаса керак.
+1   
07 май 16:18:47
MoSalah11
Мен ҳужумкор мураббийман, – дейди Ди Маттео. – "МК Донс" ва "Вест Бромвич"ни эсланг: биз голлар уриш бўйича лигада иккинчи натижани кўрсатгандик

Aynan bizning terma jamoamizga mos murabiy ekan
+1   
07 май 15:40:38
Maqsudbek Otojonov
barchasi uchun rahmat Master
   
07 май 20:58:50
Давронов Темурбек
Sheikh of Bukhara фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нима кераги бор барибир Челсини кучи Хозирги Ситига йетмаса керак.
Yo yetadi 2 hafta oldin Cityni umuman imkon qoldirmay 1-0 yutdiku, ertaga ham uynaydi. Komandam Chelea tinmay chelsi haqida gaplashaverishlari yoqmayabdida, mancityni ham gapirsin
   
07 май 19:55:09
Баходир Милан
ßáßúŕ Míŕźá ☆ßáýéŕń☆Ľívéŕpøøľ☆ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Том кетганми дийман
Тугри гапирди ечл ни амалдаги голиби бб кейинги йили ел ни олган ечл ни финалидан бир хафта один шунда бир хафтага шундай булган
   
07 май 19:01:16
ßáßúŕ Míŕźá ☆ßáýéŕń☆Ľívéŕpøøľ☆
Maurinho фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кеча фактлар хакида укиетганимда кузим тушиб колди Челси ЕЧЛ ва ЕЛ ни амалдаги голиблигини бир вактда олган ягона жамоа экан. Бир томондан бундай натижага эришиш учун Челси каби амалдаги чемпион ЕЧЛ грух боскичида колиб ЕЛ га утиб голиб булиши керак. Шунда бир неча кун шу норасмий унвонда буларкан
Том кетганми дийман
   
07 май 18:52:05
Beckham number 1
shnzdmufc фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kimga qandayu, bilmadim,lekin mana shu Nozima opani barcha maqolalarida mantiq,tushuncha bor. Anavi X.Xoliqov,Faxri deganlari òrgansa bòlardi .
Chunki u bu maqolalarni yozmiydi shunchaki tarjima qiladi shu sabab mantiq mano bor))
   
07 май 18:35:31
Bavariya champion
Oshanda Skalke 04 Realga yaxshigina muommo tugdirgandi Sane ,Draksler va h,k,z
   
07 май 18:30:21
Bavariya champion
Maurinho фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кеча фактлар хакида укиетганимда кузим тушиб колди Челси ЕЧЛ ва ЕЛ ни амалдаги голиблигини бир вактда олган ягона жамоа экан. Бир томондан бундай натижага эришиш учун Челси каби амалдаги чемпион ЕЧЛ грух боскичида колиб ЕЛ га утиб голиб булиши керак. Шунда бир неча кун шу норасмий унвонда буларкан
Shunday bolgan Yevropa ligasini qolga kiritip yakunda Super kubokda Bavariya Imkoniyatni boy bergam
   
07 май 18:01:32
Maurinho
Кеча фактлар хакида укиетганимда кузим тушиб колди Челси ЕЧЛ ва ЕЛ ни амалдаги голиблигини бир вактда олган ягона жамоа экан. Бир томондан бундай натижага эришиш учун Челси каби амалдаги чемпион ЕЧЛ грух боскичида колиб ЕЛ га утиб голиб булиши керак. Шунда бир неча кун шу норасмий унвонда буларкан
   
07 май 17:48:10
Бахрам Тажимуратов
shnzdmufc фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kimga qandayu, bilmadim,lekin mana shu Nozima opani barcha maqolalarida mantiq,tushuncha bor. Anavi X.Xoliqov,Faxri deganlari òrgansa bòlardi .
опангиз факат таржима килади, мколани рус ёки европа сайтлари ёзади
   
07 май 16:11:02
УзКорамКо
Бизга олиб келинглар шу инсонди .
-1   
07 май 15:41:31
Давронов Темурбек
Boldida eee namuncha Chelseani gapirdilaring!! MANCityni ham gapirilar tema topilar unga ham
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика