UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  0 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  7 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1

"Фанат Суперлига". "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" 2:3 Янгиликлар

"Фанат Суперлига". "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" 2:3

"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

Ҳар бир ўйинда 4та савол берилади. Ўша жамоалар тўқнашуви ўртасидаги ўйинлардан келиб чиқиб 2та савол, хориж ва Ўзбекистон терма жамоаларига оид 2та савол бўлади.

Қоида: Савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади. Вилоятларда интернет тезлиги пастлиги ёки ўчиб қолишини инобатга олсак иккинчи жавоб ўртасидаги фарқ 1 дақиқани ташкил қилиши мумкин. Яъни масалан "Андижон" мухлиси 17:45да жавоб берса, "Сурхон" мухлисининг 17:46даги жавоби қабул қилинади.

Агар сиз "Қўқон-1912" мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию "Бунёдкор" мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.


"Ўйин" соат 17:00да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади. 

1-савол: 2019 йил бу жамоалар ўртасидаги Қўқонда ўтган баҳсда қандай ҳисоб қайд этилган эди? Тўғри жавоб: 3:0.  (MMMReal  (Бунёдкор мухлиси) биринчи тўғри жавоб эгаси)

2-савол: 2019 йил бу жамоалар ўртасидаги Тошкентда ўтган баҳсда қайси футболчи дублга эришган эди?  Тўғри жавоб: Хуршид Ғиёсов (MMMReal (Бунёдкор мухлиси) биринчи тўғри жавоб эгаси) 

3-савол: Радамель Фалькао қайси терма жамоа аъзоси? Тўғри жавоб: Колумбия (Иккала жамоа мухлислари бир дақиқа ичида жавоб беришди) 

4-савол: 1997 йил Ўзбекистон чемпиони бўлган клуб қайси? Тўғри жавоб: МҲСК (Темурбек Валиев ("Қўқон-1912" мухлиси) биринчи тўғри жавоб эгаси)

Ўйин тугади "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" 2:3

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика