

Колумбиялик форвардга АҚШнинг "Нэшвилл" клуби қизиқиш билдирмоқда. МЛС жамоаси вакиллари аллақачон Фалькао билан боғланиб, ўз таклифларини билдиришган. Мазкур трансфер "Нэшвилл" бош мураббийи Гэри Смитнинг шахсий ташаббуси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли форвард "Галатасарой" таркибига 2019 йилнинг сентябрь ойида келиб қўшилган эди. У Туркия Суперлигасининг жорий мавсумида 8 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди.



