UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  2 00:09ЕЧЛ. "Арсенал" – "Байер". Бошланғич таркиблар маълум!  5 00:04ЕЧЛ. "Челси" – ПСЖ. Бошланғич таркиблар аниқ!  1 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  36 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  5 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 22:04"Спортинг" — "Будё Глимт". Таркиблар маълум  14 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  1 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  2 19:24Кувайт FIFA Series мусобақасида иштирок этмайди  1 18:55"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  2

Фалькао: "Мундиалда "янги Фалькао"ни кўрмадим. Ўзбекистонга яна келишни истайман" Янгиликлар

Фалькао: "Мундиалда "янги Фалькао"ни кўрмадим. Ўзбекистонга яна келишни истайман"

Футзал олами юлдузи, бразилиялик собиқ ўйинчи Фалькао сайтимизга интервью берди.

- Финал ҳақида қандай фикрдасиз?

- Менимча, барча кутган онларга етиб келдик. Бразилия ва Аргентина ўртасидаги ўйин мутлақо ўзгача якун бўлади. Бу икки жамоа футболда ҳам, футзалда ҳам абадий рақобатлашади. Бундай ўйинда, бундай финалда ўйнаш қандай бахт эканлигини тасаввур қилиш қийин.

- Умуман олганда, ушбу жаҳон чемпионати қандай таассурот қолдирди? Мундиал давомида бўлажак Фалькаони ўзингиз учун кашф этдингизми?

- Мазкур мундиалда ўйин услублари мутлақо бошқача, кўпроқ жамоавий ўйинга асосланган учрашувлар ўтказилди. Мен Фалькао (ўзини назарда тутяпти) каби индивидуал маҳоратга ёндашадиган футзалчини кўрмадим. Лекин жамоа учун муҳими натижа ҳисобланади.

- Бразилияда мунтазам равишда етакчи футзалчилар етишиб, жамоанинг ҳар мундиалда фаворит ҳисобланишига сабаб нима?

- Сабаби, Бразилия жуда кучли лигага эга, қолаверса, асосий ўйинчилар бутун дунё бўйлаб гранд клубларда тўп тепади ва бу жаҳон чемпионатида намоён бўлади. Шу боис, Бразилия ҳар қандай мусобақага фаворит сифатида боради.

- Ўзбекистон мамлакати қандай таассурот қолдирди?

- Бу мамлакат менга ёқди. Аҳолиси мулойимтабиат ва жуда хушмуомала экан. Қачондир бў ўлкага яна ташриф буюришга умид қиламан.

Эслатиб ўтамиз, Фалькао тўрт марта дунёнинг энг яхши футзалчиси деб топилган. Шунингдек, у Бразилия таркибида икки карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика