Фалькао ЦСКАга қарши баҳсда "Монако"га ёрдам бера олмайди

Aslanov Jasurbek
17 окт 2016
"Монако" ҳужумчиси Радамель Фалькао ЦСКАга қарши Чемпионлар лигаси 3-тур учрашувини ўтказиб юборади.

Колумбиялик ўтган ҳафтада машғулотларга қайтган эди, аммо кейинроқ ҳужумчи неврологик текширувдан ўтаётгани маълум бўлди. Клубдагилар Радамель ўйинга тайёр эмас деб ҳисоблашди.

ЦСКА ҳамда "Монако" ўртасидаги баҳс 18 октябрь куни "ЦСКА Арена"да бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com