UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  25 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  5 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  2 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  3 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  0 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  0 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  4 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  13 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  2 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  6 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  4 19:40Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"  4 19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  16

Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)

Ўзбекистон кубогида "H" гуруҳи қуръа натижалари эълон қилингандаёқ барча томонидан "Ўлим гуруҳи" мақомига лойиқ кўрилганди.

Амалда ҳам шундай бўлди. Бу гуруҳдаги ҳар бир ўйин ва қайд этилаётган натижалар ҳақиқатдан ҳам футбол мухлисларнинг эътиборини қозона олаяпти. Дастлабки турда Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби ҳисобланадиган "Насаф" Қаршида "Навбаҳор"ни қабул қилди. Ўткир Юсупов фантастик ўйин кўрсатиб юборган учрашувда Самвел Бабаян жамоаси кичик ҳисобдаги ғалабага эришди. "Андижон" ва "Динамо" ўртасидаги гуруҳнинг иккинчи ўйини ҳам "Ўлим гуруҳи" мақомига хос тарзда ўтди, Андижондаги драмада 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг натижа қайд этилди. 1-тур учрашувларидаёқ кескинликнинг юқори нотага чиқиб кетганлиги бу гуруҳда навбатдаги босқич учун кураш сўнги турнинг энг сўнги сонияларига қадар давом этишини англатаётганди.

"H" гуруҳининг иккинчи тур учрашувлари ҳам футбол мухлисларига шиддатли тўқнашувларни тақдим этиб берди. "Навбаҳор" ўз майдонида "Андижон"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва навбатдаги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилди. Жиззахда "Динамо" ва "Насаф" ўртасида кечган баҳс эса Ўзбекистон кубоги жорий мавсумининг энг ёрқин тўқнашувига айланиб кетди, супер ўйин. Бу учрашувда ҳар икки томон ҳам шунчаки мағлубиятга рози эмасди, ғалаба учун кураш ҳакамнинг финал ҳуштаги чалингунига қадар давом этди. 3:3 ҳисобида якунланган ўйин, жанговор дуранг ва таслим бўлишни истамаган икки жамоанинг супер қарама-қаршилиги. Ўринли савол туғилади, нега биз Жиззахда драмага айланиб кетган ушбу учрашувни телевидение орқали жонли эфирда кўрмадик?

"Навбаҳор" ортда қолган 2 та тур учрашувларидан сўнг гуруҳда муддатидан аввал биринчи ўринни қўлга киритди. "Насаф", "Андижон" ёки "Динамо" жамоалари сўнги турда қандай натижага қайд этишларидан қатъий назар 6 очко тўплай олишмайди. Гуруҳдаги иккинчи йўлланма учун кураш шу 3 та клуб ўртасида кечади.

Жиззахдаги супер ўйин якунида ташкил этилган матбуот анжуманида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев эндиликда барчаси "Навбаҳор"нинг қўлида қолганини, Наманган клуби ўзи истаган жамоани навбатдаги босқичга олиб чиқиши ҳақида айтиб ўтди. Вадим Абрамовда ҳам шунга яқинроқ фикрлар бўлди, самарқандликлар устози кўп нарса сўнги турдаги "Динамо" - "Навбаҳор" тўқнашуви натижасига боғлиқлигини таъкидлади. Футбол мухлисларида Самвел Бабаянга сўнги турда ротациялар билан боғлиқ савол борлигини ҳис этган журналистлар "Навбаҳор" бош мураббийидан айни масалада изох олишди. Бабаян "Навбаҳор" учун ҳар бир ўйин навбатдаги учрашувларга тайёргарлик вазифасини ўтаб беришини, жамоа "Динамо"га қарши баҳс орқали Суперлига баҳсларига тайёргарлик кўриши ҳақида фикр билдирди. Наманганликлар бош мураббийининг фикрларидан келиб чиқсак, "Навбаҳор" Жиззахга ёшлар таркиби билан "Динамо"га шунчаки ютқазиб кетмайди.

Гуруҳнинг сўнги 3-тур учрашувлари 28-апрель санасига белгиланган. Шу куни "Андижон" ўз майдонида "Насаф"га қарши майдонга чиқса, футбол мухлислари Жиззахда "Динамо" - "Навбаҳор" тўқнашувига ҳам гувоҳ бўлишади. Бир хил сана ва айни бир вақтда бошланадиган ўйинлар.

Сўнги тур олдидан "Навбаҳор"да 6, "Динамо"да 2, "Насаф" ва "Андижон"да 1 очкодан мавжуд. Фалакнинг гардиши билан кубокнинг амалдаги соҳиби ҳисобланган "Насаф" мазкур мусобақани гуруҳ босқичидаёқ якунлашга мажбур бўлармикан, нима деб ўйлайсиз?



Бекзод Толибов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика