ФАКТ. "Навбаҳор"нинг уйдаги мағлубиятсиз серияси 12 тага етди, "Металлург" осмонида "қора булутлар"

Sherzod Nurmatov
11 мар 2023, 18:19
Мавсумни кўтаринки руҳда бошлаган "Наваҳор" иккинчи турда ҳам уйда тўп тепди.

Рақиб – "Металлург" йирик ҳисобда таслим этилди (3:0). 

Шу билан бирга? "лочинлар"нинг уйдаги мағлубиятсиз серияси 12 тага етди. Жамоа охирги марта 2022 йилги мавсумнинг 5-турида "Сўғдиёна"га ютқазган (1:2).  

"Металлург"нинг эса Суперлигадаги ғалабасиз серияси давом этади.  "Маъданчилар" чемпионат доирасида сўнгги бор 2022 йил 23-турда ўз майдонида "Нефтчи" билан баҳсда уч очко ишлашга муваффақ бўлган (1:0).

"Навбаҳор" навбатдаги турда 17 март куни "Пахтакор" майдонига сафар қилса, "Металлург" 19 март куни ўз уйида "Қизилқум"ни қабул қилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia