Факт: "Бухоро" ўз майдонида гол ўтказмасдан учинчи ғалабасига эришди
07 апр 2018 10:51
Янгиликлар
Факт: "Бухоро" ўз майдонида гол ўтказмасдан учинчи ғалабасига эришди
Кеча бўлиб ўтган "Бухоро" - "Пахтакор" баҳсида майдон эгалари 1:0 ҳисобида зафар қучишди.
Шу тариқа "Бухоро" ўз майдонида ўтган учинчи ўйинда учинчи ғалабасини нишонлади. Улуғбек Бақоев шогирдлари бунгача "Қўқон-1912"ни 1:0 ва "Сўғдиёна"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этишганди.
Энди бўлса "Пахтакор" ҳам мағлуб этилди. Қизиғи шундаки, "Бухоро" сафар ўйинларида ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа Қаршида "Насаф" ва Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлиб, бир хил 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Лекин уйдаги ўйинларда бухороликлар анча шиддатли ҳаракат қилишмоқда. Суперлигада ўз майдонида гол ўтказмаган "Бухоро"дан ташқари яна учта жамоа бор: "Металлург", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар