

Қизиқарли ва курашларга бой ўтган учрашувда Никола Лазаревич шогирдлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев эса мураббий сифатида Суперлигада биринчи маротаба "Қизилқум"га таслим бўлди. Бунга қадар "Бухоро" бошқарувида 4 (барчасида ғалаба) , "Сўғдиёна" билан эса 6 (4 дуранг, 2та ғалаба) маротаба навоийликлар билан тўқнаш келган, эди. Кечаги баҳс 8 беллашув сифатида қайд этилди.



