

Жорий мавсум Бундеслиганинг 18 ўйинида майдонга тушган Жереми 6 та гол урди ва 6 та узатма етказиб берди.
Аввалроқ, Англиянинг "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари Фримпонг атрофидаги вазиятни ўрганиб чиқаётгани хабар қилинганди.
Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 2024 йил ёзида Жеремининг трансфер нархи 40 миллион еврони ташкил қилади.



