Фабрегас Италиянинг 2-лигасида 6-ўринда бораётган "Комо"га бош мураббий этиб тайинланади. Сеск июлдан бери ёшлар жамоасини бошқармоқда

Narzulla Saydullayev
13 ноя 2023, 01:31
Франсеск Фабрегас "Комо"нинг янги бош мураббийи бўлади.

Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, клуб раҳбарияти "Асколи" (1:0)га қарши 11 ноябрдаги ўйинда ғалабага эришилганига қарамай Морено Лонгни истеъфога чиқаришга қарор қилган.

Бўшаб қолган жойни эса ёздан бери "Комо"нинг ёшлар жамоасини бошқараётган Испания терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси эгаллайди.

Фабрегас итальян клубида 2022/23 йилги мавсумда ўйнаган.

Жамоа айни дамда 12та ўйинда 21 очко жамғарган ҳолда Италиянинг иккинчи лигасида 6-ўринда бормоқда. "Комо" ўтган мавсумда 13-ўринни эгаллаган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com