Фабрегас: "Азар "Реал"га кўп нарса бера олади"
21 июл 2019 08:20
Янгиликлар
Фабрегас: "Азар "Реал"га кўп нарса бера олади"
"Азар бетакрор футболчи. У айнан "Реал" учун жуда катта фойдаси тегадиган футболчи. Чунки у майдонда катта ҳудудда ҳаракатланади. У тўпни эгаллашни ва уни назорат қилишни яхши кўради. Тўпни бошқа бир жойда қабул қилиб, дарвоза томони "юриш"ни хуш кўради. Унга "ушбу позицияни эгалла ва шу жойда қол" деб бўлмайди.
Масалан, "Барселона"да ҳамма позицион футбол кўрсатишга уринади. Тўпни бир бирларига аниқ узатишлари учун ҳамма ўз позициясида бўлиши талаб этилади. Азар эса доим тўп билан бўлиши ва унга эркинлик лозим. У "Реал"га кўп нарса бериши мумкин.
Гризманнинг "Барселона"га ўтиши мен учун "сюрприз" бўлди. У ўтган йили "Атлетико" билан шартномасини узайтирганида, бу клуб билан буюк натижаларга эриша олиши мумкин деб ўйлагандир. Аммо футбол ўзгармоқда. Унинг каталонияликлар сафига ўтиши "Барса"ни янада кучлироқ қилади. Чунки Антуан ҳақиқатан яхши футболчи ва жамоанинг ҳужум чизиғида муҳим роль ўйнаши аниқ.
32 ёшда Испанияга қайтиш ҳақида ўйлашим қийин. Мен "Барселона"да тўп тепишни истагандим ва уч йил бу жамоа шарафини ҳимоя қилдим. У ерда кўплаб совринлар ютдим ва бахтли эдим. Яна ўз юртимга қайтиб тўп тепишим учун жуда кўп ҳолатлар содир бўлиши керак", дейди Фабрегас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар