"Эйпен" "Шанхай СИПГ"га қарши баҳс олдидан "Бавария"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Aslanov Jasurbek
11 янв 2017, 12:13
12 январь куни Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп тепадиган "Шанхай СИПГ" Доҳадаги қишки йиғин доирасида Бельгиянинг "Эйпен" клуби билан назорат баҳси ўтказади.

"Эйпен" Хитой клубига қарши баҳс олдидан "Бавария" билан куч синашди. Ўйинда кутилганидек мюнхенликлар устун келишди. Хуммельс, Видаль, Дуглас Коста ва Фабиан Бенколарнинг (2та) урган голларига бельгияликлар жавоб қайтара олишмади. Учрашув 5:0 ҳисобида якунланди.


"Эспайр" машғулот базасидаги назорат учрашувини Одил Аҳмедов ва унинг жамоасидаги барча футболчи ва мураббийлар томоша қилишди.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia