

"Эйпен" Хитой клубига қарши баҳс олдидан "Бавария" билан куч синашди. Ўйинда кутилганидек мюнхенликлар устун келишди. Хуммельс, Видаль, Дуглас Коста ва Фабиан Бенколарнинг (2та) урган голларига бельгияликлар жавоб қайтара олишмади. Учрашув 5:0 ҳисобида якунланди.

"Эспайр" машғулот базасидаги назорат учрашувини Одил Аҳмедов ва унинг жамоасидаги барча футболчи ва мураббийлар томоша қилишди.




