Европа лигасининг энг яхши ўйинчиси "Манчестер Юнайтед" футболчиси бўлади
04 авг 2017 14:31
Янгиликлар
Европа лигасининг энг яхши ўйинчиси "Манчестер Юнайтед" футболчиси бўлади
Бугун УЕФА Европа лигасининг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси бўлишга номзодларни эълон қилди.
Қизиғи, энг яхши бўлишга даъвогарлар шорт-листидан фақат "Манчестер Юнайтед" футболчилари жой олишган.
Европа лигасининг 2016-2017 йилги мавсумдаги энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарлар:
Поль Погба ("Манчестер Юнайтед")
Златан Ибрагимович ("Манчестер Юнайтед")
Генрих Мхитарян ("Манчестер Юнайтед")
Европа лигасининг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси номи 25 август куни эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" ўтган мавсум ЕЛ финалида Голландиянинг "Аякс" клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб бош совринга эга чиққан эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар