

"Фрайбург" ҳужумчиси Михаэль Грегорич ўтказилган сўровномада энг кўп овоз тўплади. У “Олимпиакос” дарвозасига иккита гол урди. Германия клуби грекларни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
"Митьюлланд" футболчиси Эвандер, "Унион"дан Тедди Теума ва "Фейеноорд"дан Алиризо Жаҳонбахш ҳам кун футболчиси бўлишга даъвогарлик қилишди.
28 ёшли Грегорич ўтган ёзда "Шальке"дан "Фрайбург"га эркин агент сифатида ўтганди Жорий мавсумда у тўққизта ўйинда бешта гол урди.



