UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  0 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  0 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  16 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  8 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  5 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  4 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12

Европа лигаси тарихига қисқача назар Янгиликлар

Европа лигаси тарихига қисқача назар

Теглар :  Европа лигаси
Эртага бутун футбол жамоатчилигининг диққат-эътибори Европа лигасининг финал учрашувига қаратилади.


Европа лигаси нуфуз жиҳатдан Европадаги иккинчи тоифадаги мусобақа саналади. Ушбу турнир 1971 йилдан буён ўтказилиб келинади. Авваллари бу мусобақа УЕФА Кубоги номи остида ўтарди. 2009 йилдан бошлаб эса УЕФА Кубоги Европа лигаси деб ўзгартирилган.

Европа лигасида энг кўп ғолиб чиққан жамоа бу Испаниянинг "Севилья" жамоаси ҳисобланади.
Бу жамоа Европа лигаси тарихида 5 бор чемпионликка эришган.


Европа лигасида ғолиб чиққан жамоалар:

"Севилья" (Испания) - 5
"Ливерпуль" (Англия) - 3
"Ювентус" (Италия) - 3
"Интер" (Италия) - 3
"Боруссия М" (Германия) - 2
"Тоттенхэм" (Англия) - 2
"Фейеноорд" (Голландия) - 2
"Гётеборг" (Швеция) - 2
"Реал" (Испания) - 2
"Парма" (Италия) - 2
"Порту" (Португалия) - 2
"Атлетико" (Испания) - 2
"Андерлехт" (Бельгия) - 1
ПСВ (Голландия) - 1
"Айнтрахт" - 1
"Ипсвич Таун" (Англия) - 1
"Байер" (Германия) - 1
"Наполи" (Италия) - 1
"Аякс" (Голландия) - 1
"Бавария" (Германия) - 1
"Шальке" (Германия) - 1
"Галатасарай" (Туркия) - 1
"Валенсия" (Испания) - 1
ЦСКА (Россия) - 1
"Зенит" (Россия) - 1
"Шахтёр" (Украина) - 1
"Челси" (Англия) - 1

Қайси мамлакат жамоалари Европа лигасида ғолиб чиқишган?
Испания - 10
Италия - 9
Англия - 7
Германия - 6
Голландия - 4
Португалия - 2
Швеция - 2
Россия - 2
Бельгия - 1
Украина - 1
Туркия - 1


* Энг қизиғи, Франция жамоалари жами 4 маротаба финалга йўл олишган ва барчасида мағлубиятга учрашган. Европа лигаси Франция жамоалари учун омадсиз турнир саналади.

Европа лигаси финалига йўлланма олган жамоага УЕФА 3 500 000 евро миқдорда мукофот пули беради.
Чемпион жамоага эса 6 500 000 евро мукофот пули берилади.


Европа лигасида энг кўп ўйин ўтказган футболчи - Жузеппе Бергоми. Италиялик футболчи Европа лигасида жами 96 ўйинда майдонга тушган ва бу борада рекордчи ҳисобланади.


Европа лигаси турихидаги эг яхши тўпурар - Хенрик Ларссон. Швециялик ҳужумчи ҳисобида 40 та гол мавжуд.


Эртага Швециянинг Стокгольм шаҳрида Европа лигасининг 46-ғолиби аниқланади.
Бош соврин кимга насиб этади?
"Аякс" ёки МЮ?
Финал превьюси ва ўйин атрофидаги бошқа янгиликлар билан эртага таништириб ўтамиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика