Европа лигаси. Штиндль 11 дақиқада учта гол урди
24 фев 2017 10:01
Янгиликлар
Европа лигаси. Штиндль 11 дақиқада учта гол урди
Кеча Европа лигаси 1/16 финалидан ўрин олган "Фиорентина" - "Боруссия М" учрашуви бўлиб ўтди.
Меҳмонлар ҳужумчиси Ларс Штиндль 44-55-дақиқалар оралиғида учта гол уришга эришди. Бу Европа лигаси тарихида энг тезкор хет-трик бўлди.
2014 йилги мавсумда "Стяуа" вакили Клаудио Кешейру ҳам 11 дақиқада учта гол урганди.
Дастлабки ўйинда "Фиорентина" сафарда 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Кечаги баҳсда "Боруссия М" 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Фикрлар