Европа Лигаси, саралаш босқичи. "Ростов" "Маккаби" Хайфа – "Қайрат" жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди

Sherzod Nurmatov
10 сен 2020
"Ростов"нинг Европа лигаси саралаш босқичи 3-квалификацион раундидаги еҳтимолий рақиби маълум.

Хайфанинг "Маккаби" клуби Европа Лигасининг биринчи саралаш босқичида "Железничар"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Исроил клуби кейинги босқичда "Қайрат"га қарши саф тортади ва ушбу жуфтлик ғолиби 3-раундда "Ростов" билан тўқнаш келади.

"Ростов" ва "Маккаби" – "Қайрат" жуфтлиги ғолиби ўртасидаги ўйин 24 сентябрь куни бўлиб ўтади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia