Европа лигаси. "Кешла" мусобақани тарк этди, Насимов 64 дақиқа ўйнади

Narzulla Saydullayev
20 июл 2018
Ўзбекистонлик ҳужумчи Баҳодир Насимов Озарбайжоннинг "Кешла" клуби билан шартнома тузгани ҳақида хабар бергандик.

Кеча Озарбайжон кубоги соҳиби бўлган мазкур клуб Европа лигаси 1-саралаш босқичи жавоб учрашуви доирасида Мальтанинг "Бальзан" клубини қабул қилди.

Биринчи ўйинда Мальта вице-чемпиони 4:1 ҳисобида зафар қучганди. Кечаги баҳсда "Кешла" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганига қарамай мусобақани тарк этди. Баҳодир Насимов асосий таркибда майдонга тушиб 64 дақиқа ҳаракат қилди.


"Кешла" (Озарбайжон) - "Бальзан" (Мальта) 2:1
Голлар:
Колли 11 пенальти, Алҳасанов 90+1 - Майдевац 90+6


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia