Европа Лигаси финалини ким бошқариши маълум бўлди
12 май 2021 20:34
Янгиликлар
Европа Лигаси финалини ким бошқариши маълум бўлди
Мусобақа бош соврини учун "Вильяреал” ҳамда “Манчестер Юнайтед” кураш олиб боради.
Мазкур баҳсни франциялик 38 ёшли рефери Клеман Тюрпен бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Николя Дано ва Сириль Гренгор ёрдам беради, тўртинчи рефери эса словениялик Славко Винчич бўлади. ВАР учун маъсул – Франсуа Летесье (Франция). Унинг ассистентлари этиб Жером Брисар (Франция), Бенжамен Пажес (Франция), Пол ван Букел (Нидерландия) тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Европа Лигаси финали 26 май (Тош. вақти 27 май 00:00) куни Польшадаги “Гданьск Арена”да бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар