

УЕФАнинг ижроия қўмитасининг йиғилишида Европа Лигаси финали ва Суперкубоги учун баҳс кейинги мавсум қайси стадионларда ўтказилиши ҳам эълон қилинди
Унга кўра, 2020/21 йилги Европа Лигасининг ҳал қилувчи учрашуви Севильядаги 48 мингга яқин томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган «Рамон Санчес Писхуан» стадионида ўтказилади.

Европа Суперкубоги-2021 эса Шимолий Ирландия пойтахти Белфаст шаҳридаги «Виндзор Парк» аренасида бўлиб ўтади. Стадион сиғими эса 22.000 мухлисни ташкил этади.




