

Евро-2024 арафасида Германия терма жамоаси Ханс-Дитер Флик қўл остида қониқарсиз ўйин ва натижалар қайд этмоқда. Шу сабабли мураббийнинг терма бошқарувидаги келажаги сўроқ остида турибди.
Маълумотларга қараганда, Германия термаси раҳбарияти Европа чемпионатига қадар бош мураббийликка Юрген Клоппни олиб келишни истамоқда. Бироқ унинг термада иш бошлаши эҳтимоли жуда паст баҳоланяпти.
Клоппнинг "Ливерпуль" билан келишуви 2026 йил ёзига қадар давом этади.



