Еврокубокларнинг ҳафта футболчилари маълум қилинди

Mirjalol Normatov
10 ноя 2023
"Атлетико" етакчиси Антуан Гризманн ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди.

Мадрид клубининг 32 ёшли футболчиси "Селтик"ка қарши ўйинда дубль қайд этди. У овоз бериш жараёнида "Арсенал" вингери Букайо Сака, "Реал" ярим ҳимоячиси Родриго ҳамда "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холандни ортда қолдирди.

Европа лигасида эса "Юнион"га қарши ўйинда дубль+ассист амалга оширган ЛАСК хавбеки Саша Хорват энг яхшиси деб топилган бўлса, Конференциялар лигасида "Брейдаблик" дарвозасига уч марта йўл топган "Гент" форварди Гифт Орбанга етадигани топилмади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: uefa.com