UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  29 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4

Евро-2024. Февзи Давлетов: "Чемпионлик учун фаворитлар кўп. Лекин бошқа жамоаларни ҳам унутмаслик керак" Янгиликлар

Евро-2024. Февзи Давлетов: "Чемпионлик учун фаворитлар кўп. Лекин бошқа жамоаларни ҳам унутмаслик керак"

"Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов эртага старт оладиган Евро-2024 мусобақаси олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Шубҳасиз, Европа чемпионатида жамоалар ўртасида қизғин рақобат кечади. Шахсан мен Франция терма жамоасини қўллаб-қувватлайман. Жамоа яхши шаклланган ва чемпионлик учун курашишга тайёр. Килиан Мбаппе билан Францияни ўйинини томоша қилиш қизиқарли бўлади деб ўйлайман. 

Германия терма жамоаси сўнгги йиллардаги мусобақаларда яхши натижа кўрсата олмаяпти ва гуруҳдан чиқишни ҳам уддалаётгани йўқ. Охирги икки Жаҳон чемпионатида гуруҳда қолиб кетди, Евро-2020да эса жамоа 1/8 финалда тўхтади. Ҳозир у ерда Юлиан Нагельсман ишламоқда. Ишонаманки, немислар ўз уйларида муносиб ҳаракат қилади ва ҳал қилувчи босқичгача етиб боради. Аммо омадсизлик юз бериши немис футболида инқироз борлигини англатади. 

Илк Европа чемпионатим ўсмирлик чоғларимга тўғри келади. Нидерландия ва СССР ўртасидаги ажойиб финал ёдимда. Унда нидерландияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Рудд Гуллит ва Марко Ван Бастеннинг голи жаҳон тарихидаги энг чиройли голлардан бири ҳисобланади. 

Юқорида айтганимдек Европа чемпионатида фаворитлар кўп. Турнирда рақобат катта. Чемпионлик учун курашадиган бир нечта жамоалар бор. Франция, Англия, Лучано Спалетти бошчилигидаги Италия, Португалия Роналду билан, Испания ёш жамоаси билан яхши ҳаракат қила олади. Лекин ўзини кўрсатадиган бошқа жамоаларни ҳам унутмаслик керак. Масалан, Хорватия ва Бельгия", - дейди Февзи Давлетов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика