

"Uniforia Finale" номли тўп Евро-2020 финал босқичи ўтадиган Лондон рамзи билан безатилган ва у майдонда яхши кўриниши учун ёрқин ранглардан фойдаланилган.


Европа чемпионати финали 11 июнь куни Лондондаги "Уэмбли" стадионида ўтказилади. Биринчи финалчи 6 июль куни Италия – Испания ўйинида аниқланса, Иккинчиси — 7 июль куни Англия ва Дания ўртасидаги учрашувдан кейин аниқ бўлади. Ўз ўрнида айтиб ўтиш жоиз, бу икки баҳс ҳам "Уэмбли"да бўлиб ўтади.



