UZ

Сўнгги янгиликлар

08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  6 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  4 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  6 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  8 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  11 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  7 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  74 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  2 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  12

ЕВРО-2016. Нимчорак финал рамзий терма жамоаси Янгиликлар

ЕВРО-2016. Нимчорак финал рамзий терма жамоаси

Европа чемпионатининг нимчорак финал рамзий терма жамоаси билан танишинг.

Дарвозабон
Жанлуижи Буффон (Италия)


Амалдаги Европа чемпионларига қарши баҳсда Италия терма жамоаси ажойиб ўйнади десак "Скуадра Адзурра" мухлислари биздан хафа бўлишади. Сабаби Конте жамоаси ажойиб эмас дахшат, супер ўйнади. Испанларга қарши ўйинда 38 ёшли Жижи Буффон ҳалиям ўша Буффон эканини намойиш этиб берди. У бўлмаганида учрашув бутунлай бошқача натижа билан якунига етиши мумкин эди. Қизиғи Буффон ЕВРО-2016да учта ўйин ўтказиб (Ирландия билан ўйинда майдонга тушмади) ўз дарвозасидан гол олиб чиққани йўқ.



Ҳимоячилар
Рафаэль Герреро (Португалия)
Жером Боатенг (Германия)
Рагнар Сигурдссон (Исландия)
Жоржио Кьеллини (Италия)
Маттиа Де Шильо (Италия)


Португалия терма жамоаси Хорватия тўсиғидан ўтишида чап қанот ҳимоячиси Рафаэль Герреронинг сайъ-ҳаракатлари катта бўлди. Ўз ўрнида Дарио Срна ва шерикларига имкон бермаган Герреро ҳужумларга ҳам қўшилиб турди.

Германия терма жамоаси ҳимоячиси Жером Боатенг бу босқичдаги энг чиройли голлардан бирини урди. Словакия билан баҳсда Жером нафақат чиройли гол урди, балки ҳимояда ҳам ўз вазифасини жуда яхши бажарди.

Исландия эртаги давом этади. "Вулқонлар юрти" жамоаси Англия терма жамоасини мағлуб этиб чорак финалга чиқди. Инглизларга қарши баҳсда марказий ҳимоячи Рагнар Сигурдссон ажойиб ҳаракат қилди. Шу боис на Кейн, на Варди, на Руни ва на бошқаси ўйиндан Исландия дарвозасига йўл топа олмади. Бундан ташқари Жо Харт дарвозасига гол ҳам уришга муваффақ бўлди.

Италия терма жамоаси чап қанот вакили Маттиа Де Шильо Испания билан баҳсда энг яхшилардан бири бўлди. Де Шильо ҳимоя, ярим ҳимоя ва ҳужумда ўйнашни боплади. Ўз қанотидан бир неча марта хавфли тўп узатишларни амалга оширди.



Ярим ҳимоячилар
Эден Азар (Бельгия)
Юлиан Дракслер (Германия)
Камил Гросицки (Польша)


Бельгия терма жамоаси нимчорак финалда Венгрияни тор-мор этди. Бу баҳсда Эден Азар ўзини ёрқин томонлама кўрсатди. У Батшуайига голли пас оширишдан ташқари Габор Кирай қўриқлаган дарвозага чиройли гол уришга ҳам муваффақ бўлди.

Германия сафида бу босқичда энг яхши ўйинчи бу Юлиан Дракслер бўлди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Словакия билан баҳсда Марио Гомесга голли узатманинг муаллифи бўлди. Бундан ташқари иккинчи бўлимда ўзи Словакия дарвозасига йўл топа олди.

Польша терма жамоасининг чап қанот ярим ҳимоячиси Камил Гросицки Швейцария билан ўйинда фаол ўйнади. Ўз қанотдан бир неча марта ҳужумга ўтди ва ўткир паслар оширди. Айнан унинг тўп узатишидан кейин Якуб Блашиковски рақиб дарвозасига гол уришга эришди.



Ҳужумчилар
Антуан Гризманн (Франция)
Гарет Бэйл (Уэльс)


Нимчорак финалнинг энг фойдали футболчиларидан бири бу Антуан Гризманн бўлди. Франция терма жамоаси ҳужумчиси Ирландия билан ўйинда жамоасига иродали ғалаба келтирди. Айнан у дастлаб Санья томонидан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Орадан кўп ўтмай Жирунинг пасидан сўнг бирга бир вазиятда тўп киритди. Гризманнда хет-трик қайд этиш имконияти ҳам бор эди. Бироқ яна бир вазиятдан "Атлетико" вакили фойдалана олмади.

Уэльс терма жамоаси етакчиси Гарет Бэйл Шимолий Ирландияни мағлуб этилишига катта хисса қўшди. Айнан унинг жарима майдонига узатган тўпини рақиб ҳимоячиси, унинг адаши Гарет Маколи ўз дарвозасига йўллади ва мана шу гол ҳал қилувчи бўлди.


 


Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика