Евро-2016 финалида гол урган футболчи Виталий Денисов билан бирга ўйнайди

Narzulla Saydullayev
23 авг 2017, 15:08
Португалиялик ҳужумчи Эдер Москванинг «Локомотив» клубига кўчиб ўтди.

Футболчи мавсум охирига қадар ижарага олинди. Ҳужумчи Москва клубида 24-рақамда ўйнайди. Келишув Рим шаҳрида имзоланди, Эдер шу шаҳарда тиббий кўрикдан ўтди. Эслатиб ўтамиз, Эдер Евро-2016 финалида Португалия сафида ягона голни урганди.

Ўтган мавсумда 29 ёшли Эдер олдинги клуби сафида 37та ўйин ўтказиб 6та гол урган.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fclm.ru