ЕВРО-2016. Бэйл гуруҳ босқичининг барча ўйинларида гол киритди
21 июн 2016 01:41
Янгиликлар
ЕВРО-2016. Бэйл гуруҳ босқичининг барча ўйинларида гол киритди
Уэльс терма жамоаси етакчиси Гарет Бэйл "B" гуруҳидаги барча рақиблари дарвозасига йўл топа олди.
Гарет Бэйл Словакия ва Англияга қарши ўйинларда жарима зарбасидан гол уришни уддалаганди.
Россия билан баҳсда ҳам Гарет Бэйл Акинфеев дарвозасини ишғол этишга эришди.
Гарет Бэйл ушбу Европа чемпионатининг гуруҳ босқичларидаги барча ўйинларида гол киритган ягона футболчига айланди.
Бунга қадар гуруҳ босқичининг барча ўйинларида гол киритган футболчилар: Мишель Платини (Франция) - Евро-1984, Христо Стоичков - Евро-1996, Алан Ширер (Англия) - Евро-1996, Милошевич (Югославия) - Евро-2000, Милан Барош (Чехия) - Евро-2004, Руд ван Нистелроой (Голландия) - Евро-2004.
Шунингдек, Гарет Бэйл учта гол киритиб тўпурарлар пойгасида ҳам пешқадамлик қилмоқда.
Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар