ЕВРО-2016. Англия Францияга йўлланма олган дастлабки жамоа
06 сен 2015 09:03
Янгиликлар
ЕВРО-2016. Англия Францияга йўлланма олган дастлабки жамоа
Англия терма жамоаси ЕВРО-2016 саралашидан муваффақиятли ўтган илк жамоага айланди.
Сан-Марино терма жамоасини мағлуб этган Англия терма жамоаси саралаш босқичидаги 7та ўйиннинг 7тасида ғолиб чиқди. Рой Хожсон шогирдлари ЕВРО-2016 мезбони ҳисобланган Франциядан кейин қитъа чемпионатида иштирок этадиган иккинчи жамоа бўлди.
Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичида гуруҳларда дастлабки икки ўринни олган жамоалар ЕВРО-2016га тўғридан-тўғри йўлланма олишади. Учинчи ўринлар орасида энг яхши натижа қайд этган бир жамоа ҳам уларга қўшилади. Учинчи ўринни олган қолган 8 жамоа ўзаро плей-офф орқали 4та йўлланма учун курашишади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар