Эвра: "Месси шу орқали Марадонанинг соясидан қутулди"
25 дек 2022 14:51
Янгиликлар
Эвра: "Месси шу орқали Марадонанинг соясидан қутулди"
Собиқ футболчи Патрис Эвра ҳужумчи Лео Мессининг футбол тарихидаги ўрни ҳақида гапирди.
"Жаҳон чемпионатидан кейин у Марадонанинг соясидан қутулди. Аргентиналик мухлислар Марадонани умуман унутишмасди, энди улар Мессини унутишмайди. У ягона. Энди улар учун Месси энг зўри бўлди.
Бироқ Мессини энг зўри деб атай олмайман, ўз навбатида Роналдуни ҳам. Одамлар баҳслашишдан тўхташларини истардим. Чунки ҳамма учун ўз фикри қизиқ. Барча хар хил статистиклар, ғалабалар билан мақтанади.
Кимдир жаҳон чемпионлиги учун Мессини тарихдаги энг зўри деб атайди, кимдир Еврони ютгани учун Роналдуни. Уларнинг иккиси ҳам кўз олдимизда совринни ютишди. Шу сабабли уларни буюклар қаторига қўшамиз", - деди Эвра.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Фикрлар