

Кўп миллионли битим шартларига кўра, Мерсисайд клубининг Finch Farm машғулот базаси номи USM Finch Farm га ўзгартирилади.

Бундан ташқари, "Эвертон" ва USM Holdings ўртасидаги келишувга кўра, "Гудисон Парк"даги "Эвертон"нинг ўйинларида Алишер Усмонов компанияси реклама қилинади.
"Эвертон" бош акционери Фарҳод Мошири - USM Holdings компанияси директорлар кенгаши раиси ҳисобланади.



