

Бу билан Карло Анчелотти жамоаси ғалабали сериясини 4 та учрашувга етказди ва мавсум аввалидаги натижасини такрорлади. Ушбу турга қадар “Эвертон” “Челси” (1:0), “Лестер” (2:0) ва “Арсенал” (2:1)дан устун келганди.
Ушбу ғалабалар эвазига жамоа АПЛ турнир жадвалида пешқадам “Ливерпул”дан икки очко кам жамғариб, иккинчи поғонада бормоқда.
“Эвертон” навбатдаги 16-тур беллашувида “Манчестер Сити” билан куч синашади. Ўйин 28 декабрь куни ўтказилади.



