UZ

Сўнгги янгиликлар

02:18"Наполи" футболчилари Марадона фамилияси ёзилган либосларда майдонга тушиб келишди  0 01:41"Арсенал" "Зенит"нинг рекордини янгилади  0 01:20Рус клублари ушбу мавсум еврокубокларда ғалабага эриша олмади  1 00:57ЕЛ. "Арсенал"да йирик ғалаба, "Милан" ҳамда "Лестер" дуранг ўйнади ва бошқа натижалар  3 00:37Маран: "Элдор ўйинга темп бера олди, бундан хурсандман"  18 00:14Европа лигаси. "Тоттенхэм", "Рома" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 23:52Видаль ҳакамга нима дегани маълум бўлди  11 23:39Одамларни ўлдиришга давъат қилган "Қорабоғ" матбуот котиби бир умрга футболдан четлатилди  3 23:26Пьер-Эмерик Обамеянг: "Арсенал" бутун дунёни ажаблантиришни истайди"  9 23:20"Футбол ретро талқинда" (83-сон)  4 23:13"Эвертон"да катта йўқотиш  0 23:00Италия Кубоги. "Женоа"нинг навбатдаги рақиби - "Ювентус"  39 22:57Италия Кубоги. Шомуродов ўйин тақдирини ўзгартириб юборган баҳсда "Женоа" ғалаба қозонди  175 22:43Ибрагимович: "Марадона ўлмаган, у ўлмайди"  2 22:29Моуриньо: "Клопп 2015 йилда билган нарсани мен 2004 йилда билиб бўлгандим"  10

“Эвертон” билан музокаралар кетмоқда, Нидерландия ва Германияда малака оширмоқчиман, тотализатордан тушадиган ҳаром пул бизга керак эмас” – “Оқ-тепа” клуби раҳбари Алишер Шоғуломов билан интервью Янгиликлар

“Эвертон” билан музокаралар кетмоқда, Нидерландия ва Германияда малака оширмоқчиман, тотализатордан тушадиган ҳаром пул бизга керак эмас” – “Оқ-тепа” клуби раҳбари Алишер Шоғуломов билан интервью

Про лига иштирокчиси бўлган Тошкентнинг “Оқ-тепа” жамоаси юртимизда ўз ўрнига эга клублардан бири саналади.

Инфратузилма, клубдаги шароитлар, академия борасида ҳам Суперлига жамоаларидан қолишмайди. Мамлакатимизда ҳусусий клуб сифатида мана 20 йилдирки барқарор фаолият юритиб келмоқда. Гарчи ўтган давр мобайнида ҳали элитага чиқмаган бўлсада Суперлига жамоаларига кўплаб иқтидорли ёш футболчиларни тарбиялаб бермоқда. 

Ҳар томонлама проффессионаликка интилаётган клуб жорий мавсумда академиядан етишиб чиқаётган ёшлар билан Суперлигага йўлланма олишни мақсад қилмоқда. Хўш, клуб Суперлигага чиқишга қай даражада тайёр? Биз бу борада бугунги кунда “Оқ-тепа” клуби раҳбари сифатида фаолият олиб бораётган, собиқ футболчи Алишер Шоғуломовни суҳбатга чорладик. 

- Футболчилик фаолиятингизни бу қадар эрта якунлашингизни сабаби нимада? 

- Футболга болалигимдан қизиқаман. Оиламиз ҳам футболга боғлиқ. Отам ҳам ёшликларида футболчи бўлганлар, шароит бўлмагани учун ўзларини бошқа соҳада синаб кўришга қарор қилганлар. Акам ҳам қисқа вақт футбол ўйнаган бўлсада ёмон футболчи бўлмаган. Ҳаммани орзусини мен амалга оширишни истаган эдим. Футболчилик фаолиятим ёмон ўтмади. Кўп жамоаларда тўп тепдим, қайсидир мавсумларни ўзим учун яхши ўтказдим деб ўйлайман. Биринчи лигада "НБУ-Осиё" жамоасида, ўша мавсум иккинчи даврасида “Локомотив” жамоасида Олий лигада 13та ўйинда 7 ёки 8та гол ургандим. Ўша пайтда фикрлашим ҳозиргидек бўлганида юқори даражада ўйнаб кета олардим. Авваламбор ҳар иш худодан лекин бу ҳам бир сабаб. Қайсидир жамоада характерим, қизиққонлигим панд берди. Ҳаётга, дунёга бошқача кўз билан қарар эдим. Кўп нарсаларни нотўғри қилганимни биламан. Мураббийлар билан урушиб, ҳафа бўлиб кетиб қолган пайтларим ҳам бўлган. Футболдан бошқа нарсаларга ҳам қизиқардим. Кўчада юришга, дўстларим билан айланишларга боришга берилиб қолгандим. Ҳозирги ёш футболчиларга ўзимнинг ҳаётимни мисол тариқасида айтиб ўтаман. Масалан, кўп ёш футболчилар Жаҳон чемпионатида, турли халқаро турнирларда иштирок этиб қайтишмоқда. Машиналар, мукофотлар берилмоқда. Омадини берсин, бировни чўнтагидаги пули билан ишим йўқ. Лекин, ҳамма нарсани меъёри яхши экан. Футболда майда хато бўлмайди. Ҳар бир майда детални таъсири сезилади. Масалан, ўзим кечаси билан ухламасдим ва эрталаб машғулотга борардим. 17-18 ёшда бу нарса билинмаслиги мумкин. Аммо, 20 ёшдан ўтгач таъсири бўларкан. Буларни тушунганимда кеч бўлди. Фаолиятимни охирги мавсумида ҳамма нарсадан воз кечиб, кун тартибига риоя қилиб, жисмоний ҳолатимни жойига келтирдим. 

- Ўтган мавсум бошида “Локомотив” таркибида Суперкубок ва ОЧЛда майдонга тушдингиз...

- Қишда Дубайга йиғин ўтказиш учун жўнаб кетдик. У ерда тўртта ўртоқлик учрашувида учта гол урдим. Яхши спорт формасига тушиб олгандим. Мана имконият берилди, бундан буён ўйнайман деб ўзимни ишонтирдим. ОЧЛда сафарда Қатарнинг “Ал Райян” жамоаси билан ўйинда 15 дақиқа қолганида Андрей Фёдоров майдонга туширди. Битта вазиятда гол уролмадим. Қайтдик, “Пахтакор” билан ўйинга тайёргарлик кўрдик. Учрашувга бериладиган 18талик рўйхатга мени киритимади. Бу қанчалик алам қилганини тасаввур қилаверинг. Чунки, фикрлашим, дунё қарашим ҳаммаси ижобий томонга ўзгарганди. Ўйнашни гол уришни хоҳлардим. Иштиёқ, шижоат кучли эди. Ҳамма нарсани йиғиштириб бор эътиборимни футболга, машғулотларга қараётгандим. Жамоадаги кўп футболчилардан кам жойим йўқлигини билиб турардим. Шундан сўнг тақдирга тан бердим, мендан футболчи чиқмаслигини тушуниб етдим. Энди айрим футболчилар 30 ёшда ҳам очилиб кетади. Бироқ, бунга ачинмайман. Футболчи сифатида эмас мураббий сифатида фойда келтиришни маъқул кўрдим. Фёдоров эса мени ўйнатмасликни лозим топди.

Умуман олганда Фёдоровни кучли мураббий деб ўйламайман. Ўзбекистонда ишлаган жамоаларида бирор нарсага эришмаган. “Нефтчи”ни оғир аҳволда қолдириб кетган. “Локомотив”га биринчи келган йили жамоада асосий ишни Мирко Йеличичи қиларди. Таркибдаги футболчилар ҳам топ даражада эди. Шунинг ҳисобига чемпионликни қўлга киритди. Чемпионликда кўпроқ Мирко Йеличични ҳиссаси катта бўлди. “Локомотив”даги энг яхши мавсумим сифатида сўзсиз Абрамов даврини эслаган бўлардим. Вадим Карленович “Оқ-тепа”даги ўйинларимни кўргани тез-тез келиб турарди. 2014 йил биринчи даврада 8та ўйинда 10дан ошиқ гол урдим. “Локомотив”га футбол ўйнаш учун келганман, пул учун эмас. Ёшлигимдан пулга қизиқиш катта бўлмаган, уйимда шароит яхши эди. Ёшлигимдан ўзим ишлаб пул топишга ҳаракат қилганман. Буни кўпчилик нотўғри тушунарди. Ҳужум чизиғида рақобат жуда кучли эди. Александр Гейнрих, Марат Бикмаев, Фарҳод Тожиев, Иван Нагаев. Дебют ўйинимда гол урганман. Абрамов паспортга қарамайди. Ўзимни 17 ёшимда олимпия терма жамоасига жалб қилган. Лутфулла Тўраев ёши катта лекин “Бунёдкор”да катта ҳажмдаги ишни бажармоқда. Абрамовни ҳақиқий психолог дея оламан, у футболчиларни қандай руҳлантиришни билади. ОЧЛда "Ал Хилол" билан ўйиндан олдин рақиб таркибидаги грециялик Самарасдан қўрқмасликни, улардан кучли эканлигимизни тушунтирганди. 

- Мураббийликка қадам қўймоқдасиз. Бугунги замонавий футбол ёш мураббийлардан нимани талаб қилмоқда?

- Бурнимни операция қилдирганимдан кейин етти ой футбол ўйнаш мумкин эмасди. Шундан сўнг бутсаларимни михга илдим. Тўғрисини айтсам ёшлигимдан мураббийларнинг ишини диққат билан кузатиб келардим, дафтар олиб ёзиб борардим. Машғулотларни услубларни, тактикаларни схемаларни асосан Мирко Йеличичдан ўрганганман. Унинг иш юритишига қизиқардим. Европалик эканлиги билиниб турарди. Ўзбекистонлик футболчиларнинг менталитети қандай, машғулотга чиқишади, вақт ўтказиш учун машғулотга боришади. Ҳар бир машғулотни 100 фоиз қилиш керак. Мирко бизга шуни ўргатарди. Унинг бошқарувидаги жамоада ҳар бир футболчи ҳатто захира ўйинчиси ҳам юқори спорт формасида бўларди. Вақти бўлганда кўп гаплашиб турардим. “Оқ-тепа”ни ўйинларига келиб кузатиб хатоларни камчиликларни кўра билвомман. Ўтган мавсумда жамоада Ярослав Крушельницкий ишлади. Кўп эски давр мураббийларини олиб қарасак, мисол тариқасида Эдгар Гесс фақат югуртирарди, тўп билан ишлатмасди. Фақат югуриш ёки фақат жисмоний тайёргарликка эътибор бериш бугунги замонавий футболга тўғри келмайди. Пеп Гвардиола, Микел Артета бошқарувидаги жамоаларнинг ўйинларини томоша қиламан. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бўлиши керак. Ўзбекистондан Миржалол Қосимов, Бахтиёр Ашурматов, Вадим Абрамовлар билан кўп гаплашаман. Абрамов ҳақиқий психолог. Қосимов ҳар томонлама кучли мутахассис. Ашурматовда иштиёқ кучли. 

- Суҳбатимизни “Оқ-тепа” клуби ҳақида давом эттирсак. Биламиз, клуб ҳусусий, давлат бюджетига қарам эмас. Унда клубни ким молиялаштиради? Ҳомий ким?

- Катта бўлмаган завод фабрикамиз бор. Ўша клубни молиялаштиради. Катта ҳомийларимиз йўқ. Жамоа ўзини ўзи боқади. Кўпчилик шу вақтгача клубни қандай қилиб барқарор ҳолда фаолият олиб бораётгани қизиқтиради. Отам Ғанишер Шоғуломов футболни яхши кўрадилар, мана шу клуб орқали кўп ёш футболчиларга ёрамларини бериб келмоқдалар. Футболни фидойисилар десам янглишмаган бўламан. Терма жамоа мағлубиятга учраса ҳеч ким билан гаплашмайдилар. Суперлигада ҳам “Бунёдкор”, “Қизилқум”, АГМК жамоаларига бефарқ эмаслар. Футболга катта фойда келтираётган бундай инсонларни қадрлаш керак деб ўйлайман. Суперлигада ўйнаётган кўп футболчиларга ёрдам қўлини чўзганлар. Отам бўлгани учун эмас умуман футболни ривожига ҳисса қўшаётган инсонлардан кўпроқ нарса ўрганишимиз керак. Масалан, эшитишимга қараганда Қўқонда ҳам Мансур ака деган футболни фидойиси ишламоқда. “Турон”да ҳам раҳбарлари жиддий эътибор қаратмоқда. Ҳусусий клубларга имконият яратиб бериш лозим. Жамоамизда тўп тепаётган футболчиларнинг терма жамоадан чақирув олиши бизнинг асосий мақсадимиз ҳисобланади. Бу йил ҳам озгина тўғри ўйнни йўлга қўйдик, футболчиларга имкон бердик натижада олти нафар ўйинчимиз Суперлига жамоаларига йўл олди. 

- “Оқ-тепа” клубининг бугунги кунда юритаётган сиёсати қандай?

- Биринчи галда академиямизга кўп эътибор қаратмоқдамиз. Бутсаларини михга илган футболчиларни мураббий сифатида академиямизга таклиф қиламиз, мураббийликка ўқитамиз. Ўзимизнинг услубимиз бўйича, яъни пас билан, тўпни назорат қилган ҳолда, тезкор прессинг уюштириш. Шу услуб остида ёшларни тарбияламоқичимиз. 

- Клуб Суперлигага чиқишга қай даражада тайёр? Кўриб турибмиз клуб ўз базасига эга, футболчилар учун барча шароитлар яратилган. Академия фаолияти ёмон эмас...

- 2015 йилги мавсумда Олий лигага чиқишга жуда яқин келган эдик. Ўшанда жамоамиз Олий лигага ўтиш ўйинида “Суғдиёна”га мағлуб бўлганди . Катта пуллар эвазига футболчи таклиф қилмаймиз. Жамоамизда юлдуз футболчилар йўқ. Биз ёшларни тарбиялаб, академиямиз тарбияланувчилари билан Суперлигага чиқишни мақсад қилганмиз. “Машъал” ҳам ўтган мавсумда ўз тарбияланувчилари билан Суперлигага йўлланма олди. Ҳозир ҳам таркибини 60 фоизини ўзидан чиққан футболчилар ташкил қилмоқда. Муборакда бу нарса бир неча йиллардан бери бор. Мен ҳам барибир шу ишни амалга оширишга ҳаракат қиламан. Насиб қилса бу йил, бўлмаса кейинги йил. Суперлигага ҳар томонлама тайёр бўлиб чиқиш керак. 11та янги футболчини олиб келиб, яна шунча футболчини кетказиб нима кераги бор? Бу иш ҳаммани қўлидан келади. Суперлигага чиқиб барча футболчиларни ҳайдаб юбориб бошқа футболчиларни олиб келиб ўйнаш тўғри бўлмайди. Янги келган ўйинчиларга яна шуни бошидан тушунтирмайсизку. Футбол ривожланган сари ҳомийлар, ҳамкорлар ҳам кўпайиб бормоқда. Жорий мавсумда Про лига баҳсларини трансляция қилиниши ўзбек футболини олдинга силжишига сабаб бўлмоқда. Футболчилар отам, онам томоша қилади деб икки ҳисса куч билан ўйнайди. Буни ким ўйлаб топган бўлса ҳам ўша одамдан миннатдорман. Про лига ўйинлари жуда ҳам қизиқарли бўлмоқда. Суперлигани даражасидан қолишмаяпти. Биз ҳеч қайси жамоадан қўрқмаймиз. Ўйинимз ёмон чиқмаяпти. Барқарорлик йўқлигини сабаби ёш футболчиларимизни кўплиги. Битта ўйинда яхши ўйнаса, иккинчи ўйинда ҳаракати ўхшамайди. Бу мавсумда 16-17 ёш йигитлар асосий таркибда дебют қилишди. 

- “Оқ-тепа” шу кунгача қайси футболчиларнинг трансферларидан қанча маблағ ишлай олди?

- Яширишни хожати йўқ. Клубга келгунимга қадар футболчилар ўсиши учун ҳам Суперлига клубларига текинга бериб юборилган пайтлар бўлган. Шаҳзод Нурматов, Никита Павленко, Фарҳод Мираҳматов ва ҳоказо. Александр Мочинов ҳам шу жамоада мураббийликни бошлаган. Бу клубдагиларни мақсади пул ишлаш эмас. Улар учун футболчини ўсиши муҳим. Лекин, жамоа бошқарувига келганимдан бери трансферлар устида иш олиб бормоқдамиз. Бу нарсани энди энди йўлга қўймоқчимиз. Битта дўстим “Эвертон”да ишлайди, у билан музокаралар олиб боряпмиз. Футболчиларимиз учун Европага йўл очишни мақсад қилганмиз. Бу ҳомҳаёл нарса эмас. Билсангиз ўзбекистонлик футболчилар ҳеч кимдан кам эмас. 

- Ушбу мавсумда жамоада бир нечта африкалик футболчилар тўп тепишмоқда. Томива, Опекс, Миканда...Уларни жамоага олиб келишдан кўзланган мақсад нима? Ёки бу ҳам жамоага қўшимча маблағ келтиришни бир йўлими?

- Охирги йилларда Ўзбекистонда жуда кўп легионерлар ўйнаб кетишди. Аксариятини даражасини ўзимизнинг маҳаллий футболчиларникидан ҳам паст. Яхши савиядаги хорижлик футболчилар ҳам йўқ эмас. Бироқ, улар саноқлигина. “Пахтакор”да ўйнаётган Черан, АГМКдаги Григалашвили, Жокич, Аманов. Ўзимни шахсий фикрим Сергеев Эрен Дердийокдан кучли деб ўйлайман. У ҳам ўз вақтида зўр ўйнаган бўлиши мумкин. Буни мухлислар ҳам кўриб фарқни сезмоқда. Черанга қараб ёшлар ҳам интилади, ўсишга эришади. Жамоамиздаги легионерларга келадиган бўлсак, аслида легионер ўйнатиш мақсадимиз йўқ эди. Ўртоқлик учрашувларининг бирида Томиванинг ҳаракатларига кўзим тушиб қолди. Ўзининг фаоллиги билан ажралиб турди, тўп билан муомаласи, индивидуал махорати маъқул келди. Сўнг унинг агенти билан гаплашдик. Томива 12 нафар дўсти билан икки хоналик уйда яшаётганини айтди, шароитини тушунтирди. У пайт иккинчи давра эндигина бошлангани сабаб жамоага қўшиб ололмадик. Жамоага келди, базадан жой ажратдик. Машғулотларда иштирок этди. Уни тушкунликдан олиб чиқдик. Ўртоқлик учрашувларида голлар урди. Қишда уни олиб қолишга қарор қилдик. Чемпионат ва кубок ўйинларида 5-6та гол урди. Яхши спорт формасига кирган пайт пандемия сабаб чемпионат тўхтаб қолди, боз устига жароҳат ҳам олди. Елкаси чиқиб кетди. Томивага таклифлар келиб тушди, уни Суперлига жамоаларидан бирига беришни мақсад қилдик. Бу ўсиши учун ҳам, молиявий томондан ҳам яхши эди. Чунки, у яшаётган мамлакатда вазият қандайлигини яхши биласиз, уни ўзи камбағал оиладан. Томива кўпроқ пас билан ўйнашга ва тўп билан муомала қиладиган услубга мослашганлиги учун уни “Бунёдкор”га беришни истагандим. Бордик, гаплашдик. Ўтишга жуда яқин келганди. Билишимча “Бунёдкор”да муаммолар етарлича, раҳбарият ўзгарган, молиявий муаммолар бор. Шу пайт “Қизилқум” жамоасидан таклиф келиб тушди ва ижара асосида уни қўйиб юбордик. Самуэль Опексни агентлар таклиф қилишди. Бизга 30 ёшлик легионер керак эмас. Ўзимизнинг ёш футболчиларга рақобатчи сифатида легионер олиб келяпмиз. 

- Эшитишимизга қараганда малака ошириш мақсадида Нидерландиянинг “Аякс” клубига боришни режа қилаётган экансиз...

- Клубимизда Фаррух деган менежеримиз бор. Ҳозирда шу масала устида иш олиб бормоқда. Яқинда бир нечта ходимларимиз малака оширгани кетишади. Менежмент, маркетинг соҳасида малакаларини оширишади. Тез кунларда мураббийлик лицензияларига ўқишни бошлайман. Қишда насиб қилса Нидерландияда малака ошириб келишни мақсад қилганман. Ҳозирги кунда нидерланд футболи, академияси жаҳонда етакчи ўринларда туради. Сўнг Германия, Испания, Англия мамлакатларида ҳам малака оширишга ҳаракат қиламан. 

- Ярослав Крушельницкий келишилган ўйинларда иштирок этгани сабаб четлатилганди. Умуман Про лигада келишилган ўйинлар ҳақида халқ орасида ҳар хил гаплар юради...

- Крушельницкий яхши футболчи бўлган. Лекин, нима сабабдан бундай ишга қўл урганини билмадим. “Динамо” билан ўйиндан кейин сайтдаги мухлисларнинг изоҳларини қизиқиб ўқиб чиқдим. Мен ҳақимда тотализатор ёки келишилган ўйинларга боғлиқлигим борасида гапларни ёзишган. Тўғриси ажабландим ва жаҳлим ҳам чиқди. Мен ҳаётда ундай иш қилмаганман ва қилмайман ҳам. Худони таниган инсонман, бу ҳаром пуллар керак эмас. Айрим мухлисларни фикрлаш доираси бузулиб кетган. Ҳаммаси ҳам эмас. Шу сайтларда негатив фикрларни ёзаётганлар майдонга чиқиб югуриб кўрсин, футболчига нимадир тушунтириб берсин. Ўзим “Навбаҳор” мухлисларини ҳурмат қиламан. Ўзбекистон терма жамоаси Наманганда ўйнаса қандай футбол муҳити юзага келишини ўйлаб кўринг. Келишилган ўйин, тотализатор менга қизиқ эмас, ундан тушадиган ҳаром пул ҳам керакмас. Бу футболимизни ортга тортадиган нарса ҳисобланади. Шубҳа қилаётганлар келиб ўйинимизни кўришсин. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди. 

Рейтинг: +20   

Фикрлар

+6   
15 сен 13:23:30
Suleymanov Haerullo
Халол билан харомни фаркига борар экан ! Шахсан мени хам фикрим узгарди бу болага нисбатан, коил укам.
+3   
15 сен 13:08:07
Davronov Nodirbek
ibrohim tomiva ham yaxshi oyinshi shunaqa legionerlar kopaysin pro ligada shunda pro liga saviyasi oshadi
+2   
15 сен 12:56:13
⚽Бухорочасига⚽
Футболчилик даврида бир бир нимани койиллатмага Шогуломов мураббийлик даврида натижага эришсин
+1   
16 сен 21:32:35
Akbar Qirol
Man Bu bolani gaplariga torisi umuman iwomiman. Totalizator bu koplab klublarnin momaygina daromad qiliw manbai
+1   
16 сен 08:55:11
Алишер Собиров
Абрамовни купам мактормен Алишер жаноблари курдик нефтчида нима ишлар килганларини.Тохир Капазе .Абрам
Нефтчини жарга тушириб кетишди .Буни халк эсдан чикармеди Абрам сотган уйинлар эххххх
+1   
15 сен 13:24:25
Кatar-2022
Kelajagi bor bola ekan. Fikrlashi yoqti. Super ligaga chiqib rivojlanishi tarafdoriman. Seleksiyani keyinchalik Afrikadan tashqari, Argentina va Braziliyada ham olib borsa klub keyinchalik yaxshi foyda topadi. Tomivaga o'xshagan yosh iqtidorlarni topib, 2-3 yil o'stirishi kerak. Superligada 20 ga yaqin gol ursa, takliflar oqib keladi. Yosh va Braziliya yoki Argentinalik bo'lgani uchun.
+1   
15 сен 13:02:55
Qudratilla Abdullayev
Omad ishlariga. Lekin Sergeyevni Erendan kuchli degan joyiga qoshilmadim. Sergeyevda Na Tezlik bor na dribling bor. Kelgan to'pni ochiq darvozaga Har qanday Fudbolchi gol ura oladi. Sergeyevni ko'p maqtamanglar Eldorni Hozirgi Holati ham Sergeyevda 10 marta kuchli...
+1   
15 сен 12:34:02
Акмал Анварович
Алишер кейинги фаолиятингга омад тилайман!
Ҳалоллигингга ҳеч қачон кўз тегмасин!!!
Отангга рахмат!
+1   
15 сен 12:31:45
Питбол
Яшанг.мана бизнинг футбол юзи
   
15 окт 21:30:36
Закиров
Алишер Собиров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Абрамовни купам мактормен Алишер жаноблари курдик нефтчида нима ишлар килганларини.Тохир Капазе .Абрам Нефтчини жарга тушириб кетишди .Буни халк эсдан чикармеди Абрам сотган уйинлар эххххх
Ока Нефтчини тренерлар емас, бошка шахслар синдирди.
   
16 сен 21:32:49
Akbar Qirol
Man Bu bolani gaplariga torisi umuman iwomiman. Totalizator bu koplab klublarnin momaygina daromad qiliw manbai
   
16 сен 09:00:21
Гафур Нурматов
Сергеев хам Дардийук хам Бир тийинга киммат хужумчила. Пахтакор Баззерага ухшаган хужумчи олиши кере
   
15 сен 18:22:26
lion_7
sergeyev nolku. derdeyok br oyodayam sergeyevdan tez yugursa kerey :)
   
15 сен 18:10:18
Nov
яхши фикрлаган билан уни амалга ошириш бошка мен хам яхши диалог тузим ёдлаб айтавераман бу гапларни бизга тилда эмас амалда керак етар шунча эшитганимиз куз билан хам курайлик кузимизни кулогимиздан нимаси кам уни хам яхши уйинларни куришга хакки бор.
   
15 сен 17:08:25
Lady Bag
Кулдирмасин одамни.... Ок тепа тотализатор устига курилган жамоалигини футбол ичи ва ташкарисидаги хамма билади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика