

"АПЛнинг қароридан шокдамиз ва хафа бўлдик. Бизга адолатсиз ва нопропорционал қарор чиқарилди. Бунга арз қиламиз.
"Эвертон" молиявий ҳисоботларни топширишда ўзининг очиқлигини ва шаффофлигини намойиш қилиб берганди.
Клуб ўз ғояларидан чекинмайди ва АПЛнинг шундай ҳолат бўйича бошқа клубларга чиқарган қарорларини ҳам кўриб чиқади", - деб ёзилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, 10 очкоси олиб ташланган "Эвертон" айни дамда АПЛ турнир жадвалида 19-ўринга тушиб кетди.



