

Камерун футбол федерацияси раҳбари Самуэль Это'О терма жамоанинг бўлажак мундиалдаги асосий мақсадини айтди.
“18 декабрда мусобақани тарк этмоқчимиз. Ундан воз кечмоқчи эмасмиз”, деган собиқ футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Қатардаги жаҳон чемпионатининг финал учрашуви 18 декабрга белгиланган. Камерунликларга эса гуруҳ босқичида Швейцария, Сербия ҳамда Бразилия рақиблик қилади.



